Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Де Брюйненинг "Интер Майами"га ўтишида тўсиқлар бор

Баҳо:
+ | -3

“Интер Майами” клуби хўжайини Дэвид Бекхэм бельгиялик Кевин де Брюйнени Лионел Мессига жамоадош сифатида кўришни орзу қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Айтиш керакки, Америка Лигаси қоидалари бундай трансфер учун муайян шартларни белгилайди. Биринчидан, Кевиннинг ҳозирда "Интер"дан бошқа МЛС клуби билан музокара олиб боришга ҳаққи йўқ.

Гап шундаки, ҳар мавсум бошланишидан олдин Америка клублари федерацияга музокара ўтказиш ниятида бўлган беш нафар футболчи рўйхатини жўнатади. Бу клублар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳамда бир вақтнинг ўзида бир нечта клублар хоҳлаган ўйинчиларнинг нархини оширадиган аукционнинг олдини олиш учун амалга оширилади.

Гап шундаки, МЛС клублари учун маош чегарасида қоидалар бор, уни фақат учта истиснода, учта ўйинчи учун ошириб юбориш мумкин.

Сиз тушунганингиздек, аллақачон клубда учта катта ном бор. Демак, Де Брюйне ёки маошини камайтиришга рози бўлиши, ёки бундай ғоядан бутунлай воз кечиши керак бўлади.

Киритилди: 10:07, 09.04.2025.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.