Голландия терма жамоасининг янги сардори "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Перси сардорлик боғичидан маҳрум этилган "Галатасарой" ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер билан ораларида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб ўтди.
"Биз бир-биримизни узоқ вақтдан буён биламиз ва яхши чиқишамиз. Терма жамоа сардори ўзгарганидан сўнг ҳам у билан яхши оҳангда суҳбатлашдик. Аминманки, ҳамма - ўзим, терма жамоа аъзолари, мураббийлар унга ёрдам беришади. Албатта, Уэсли ҳамон жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиб қолаверади", дейди ван Перси.













