"Тоттенхэм" чап қанот ҳимоячиси Тайрик Митчеллни қўлга киритиш учун "Кристал Пэлас" билан трансфер борасида музокара олиб боришга тайёр.
Гарчи яқинда матбуотда Митчелл мавсум охирида эркин агентга айланиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, talkSPORT таъкидлашича, Тайрикнинг "Пэлас" билан шартномаси аслида 2027 йилгача амал қилади.
Бироқ, бу Митчеллни Дестина Удожага ўринбосар деб ҳисоблайдиган "Тоттенхэм"ни тўхтата олмайди.
Митчелл 2020 йилдаги дебютидан сўнг Премьер-лигада 161 та ўйин ўтказган, 2022 йилда эса Англия терма жамоаси сафида дебют қилган.
"Пэлас" Митчеллга бўлган қизиқишдан хотиржам ва 25 ёшли инглиз учун тахминан 50 миллион фунт сўрашга тайёр.