"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг шанба куни "Леганес"га (1:0) қарши ўйиндан сўнг вингер Рафинья Диас ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Кўк-анорранглилар"нинг минимал ғалабасига 48-дақиқада рақибларнинг автоголи сабаб бўлди. 28 ёшли бразилиялик футболчи "Барселона" сафида майдонга тушди ва финал ҳуштагигача ўйнади.
"Мен Рафиньяни қадрлайман - бу унинг фидойилиги. Футболда бундан яхшироқ нарса йўқ", - деди Флик.
"Барселона" Ла Лиганинг 31-туридан кейин 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.