"Интер" бош мураббийи Симеоне Индзаги бугун Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида доирасида "Бавария" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нерадзуррилар" ўтган сешанба куни "Альянц Арена"да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Биз ўтган ҳафтадаги натижани унутишимиз керак, лекин ўйиннинг ўзи ҳақида эмас. "Бавария" - топ жамоа ва биз темп, тажовузкорлик ва муносабат нуқтаи назаридан ажойиб ўйин кўрсатишимиз керак" - деди Индзаги УЕФА расмий сайтига.













