Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Уругвай плей-оффда Ўзбекистон ёки Уммонни кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

Мободо 3-ўринни эгаллаб қолсак ва нариги гуруҳдаги рақибни мағлуб этсак, Жанубий Американинг қайси термасига қарши тушарканмиз, деб ўйлаётган фақат биз эмас эканмиз. Уругвай ОАВда эълон қилинган мақолалардан бирида худду шу мавзуда фикр юритилади.

Ўзбекистон ва Уммон, ўз гуруҳларида учинчи ўринни олишлари эҳтимоли юқори бўлган ва ҳеч бирига Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳали насиб қилмаган икки терма жамоа. Уругвайни ҳозирча Бразилия-2014 йўлида тўртта учрашув кутиб турибди. Венесуэла билан ўйиндаги ғалаба барчани плей-офф ҳақида ўйлашга ва Осиёдаги саралашга назар ташлашга ундади. Натижада ҳамманинг нигоҳи Ўзбекистон ва Уммонга қаратилди...

Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ таркибидан ажралиб чиққанидан сўнг 1992 йилдан буён ўз мустақил футболига эга. Улар Осиёда "оқ бўрилар" номи билан танилган. Мамлакат футболи тактик салоҳият ва тартибли ўйин асосига қурилган бўлиб, кўп миллатли инсонлардан ташкил топган. Илк йирик ғалабаси 1994 йилги Осиё ўйинларида қўлга киритилган "олтин" медал ҳисобланади. Аммо шу пайтга қадар мамлакат терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олганича йўқ. Энг яқин келишгани эса 2006 йили Баҳрайн майдонидаги "плей-офф" жавоб учрашуви бўлганди.

Ўзбекистон футболи тарихида пойтахт Тошкентдаги марказий "Пахтакор" стадиони катта ўрин тутади. Собиқ Иттифоқ даврида (1956) қурилган стадион ҳозирга қадар бир неча маротаба қайта таъминланган.

Уларнинг энг ёрқин юлдузи 1999 йилдан профессионал фаолиятини бошлаган ҳужумчи Максим Шацкихдир. У миллий терма жамоа сафида 60 ўйинда 34та гол муаллифига айланган. Айни пайтда у Киевнинг "Арсенал"и шарафини ҳимоя қилмоқда. У Украина чемпионатининг икки мавсумида тўпурар бўлган: 1999-2000да 20та гол, 2002-2003да эса 22та гол билан. Ҳужумчи шунингдек 2005 йили Осиёнинг энг яхши уч футболчиси қаторига киритилган. Ўз мамлакатида эса 2003, 2005 ва 2007 йилларда энг яхши футболчи деб топилган.

Уммон терма жамоасининг тарихи ҳам камтарлик борасида ўзбекларникидан қолишмайди. Мамлакат футболининг энг катта ютуғи 1995 йилги Эквадорда ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайд этилган. Терма жамоа ҳақида у қадар кўп маълумот сақлаб қолинмаган ушбу турнирда уммонликлар ярим финалга қадар етиб боргандилар.

Уммон миллий чемпионати 1976 йилда ташкил этилган. Айни пайтда ушбу лига миллий бойлик ҳисобланган нефтдан келадиган фойда эвазига фаолият юритади.

Мамлакатнинг энг машҳур футболчиси Али Ал-Хабси бўлиб, у 1981 йилда туғилган ва Англиянинг "Уиган" жамоаси аъзоси ҳисобланади. У шунингдек "Болтон" ва "Лион" (Осло) клублари сафида ҳам тўп сурган. У халқаро миқёсда тўп сурган биринчи уммонлик футболчидир. Умуман олганда, Уммон халқи футболга жуда ҳам қизиқади, деб бўлмайди.

Манба: www.subrayado.com.uy

Уругвай терма жамоаси 11 июнь куни асосий рақиби Венесуэла майдонидан ғалаба билан қайтди ва очколари сони бўйича унга етиб олди. Айни пайтда иккала термада ҳам 16 очко мавжуд ва уругвайликлар тўплар нисбатига кўра 5-ўринни эгаллаб турибди. 3-4-ўринлардаги Эквадор ва Чили терма жамоалари ҳисобида 21тадан очко бор.

Киритилди: 09:54, 13.06.2013.
Ўқилди: 11409 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5315]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3573]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3545]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2026]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1440]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1411]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1390]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1385]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1366]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1360]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик