Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция - Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон - Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон - Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест - Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Акмал Шораҳмедовни танқид қилувчилар диққатига

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон учун жуда муҳим ичрашувда Акмал Шораҳмедов ўз дарвозасига беҳосдан гол уриб қўйди. Ҳа, бу жуда чатоқ бўлди. Ҳа, бу гол бўлмагани яхши эди. Лекин бунинг учун Акмални шунча танқид қилиш ўринлими? Шу масалада баъзи фикрларимни билдирмоқчи эдим.

Биринчидан.
Агар Акмал жон-жаҳди билан ҳимояни ўйлаб ўйнамаганида, ҳаммадан баланд сакраб, тўпни Корея ҳужумчисига етиб боришини олдини олмаганида, шиддатли ёмғир бўлмаганида у тўпни ўз дарвозасига уриб қўймаган бўларди. Эҳтимол, тўпни Корея ҳужумчиси урарди. Лекин Акмал ташаббус кўрсатди, ҳаракат қилди, жон куйдирди. Ҳа, хато қилди. Лекин фақат меҳнат қилганлар, қолаверса таваккалдан қўрқмаганларгина хато қиладилар. Бундан ташқари у жуда катта ҳаяжон, руҳим босим остида эди. У сал четроқда, "ёмонликдан йироқроқда" турганида хато қилмасди. Лекин бизга нарироқда турадиган ўйинчилар керакми?

Иккинчидан.
Ўх дарвозасига тўп уриб қўйиш жаҳон футболида тез-тез учраб турадиган ҳолат. Футбол динамик, тезкор ўйин ва бундай хатолар одатий ҳол. Лекин футболни ҳақиқатда тушунадиган мухлислар автогол учун ҳеч қачон ўйинчини бундай қораламайдилар. Аксинча, унга далда берадилар. Бу билан унда қўрқув пайдо бўлишича йўл қўймайдилар.

Бугунги кундаги футбол қироли Криштиану Роналду "Гранада"-"Реал" ўйинидаги автоголини эсга олайлик. Нега бундай бўлди, ахир бу кимсан Роналду эдику? Чунки у ҳужумкор ярим ҳимоячи бўла туриб, жамоаси ҳимоясига ёрдамга борди ва ногаҳон хато қилди. Ўша ўйинда "Гранада" "Реал" дарвозасига бирорта аниқ тўп тепмай, ғалабага эришди. Лекин автогод учун бирорта кимса Роналдуни танқид қилдими? Ҳолбуки, "Реал"га очколар ҳаводек зарур эди.

Яна бир мисол. Англия премьер-лигасида "Сток Сити" ва "Челси" учрашувида Жонатан Уолтерс, Англия кубоги нимчорак финалидаги "Брайтон" ва "Ливерпуль" учрашувида эса Лием Бридкатт бир эмас, икки марта ўз дарвозаларини нишонга олганлар. Машҳур футболчилар Михаэл Баллак, Каха Каладхзе ва Юрий Ковтунлар автогол содир этганлар.

Учинчидан.
Хўш, Акмалнинг автоголи бўлмаганида жамоамиз дуранг натижани сақлаб қола олармиди? Бу масалада таҳмин қилиш қийин. Лекин кореяликлар ҳужумда фаолроқ эканлигини, ҳужумчининг дарвозабонимиз билан яккама-якка чиқиб кетганлигини инобатга оладиган бўлсак, Акмалнинг автоголисиз ҳам аҳвол яхши эмас эди. Очиғини айтсам, голдан сўнг ўзимни босдим, энди ўйин суръати ўзгаришини, кореяликлар кўпроқ ҳимояга эътибор беришларини, биз эса худди Хитой билан бўлгани каби бундан фойдаланишимизни кутдим. Афсуски, йигитларимиз бирорта ҳам голга тортадиган ҳужум уюштира олмадилар.

Шу ўринда (мураббийга ақл ўргатиш нотўғри бўлсада) ўз фикримни билдирмоқчи эдим. Ҳужум чизиғини кучайтириш ниҳоятда кеч бошланди. Кореяликлар яна гол уриб қўйишидан қўрқдик. Эрон эса тўртта голни муҳайё қилиб қўйди. Битта гол кўп ёки камлигидан кўра бир очкони қўлга киритиш, айниқса кореяликларни икки очкодан маҳрум қилишни ўйлашимиз керак эди, деган фикрдаман.

Гейнрих эса илгариги Гейнрих эмас. Бугунги кунда унда на тезлик, на голга чанқоқлик мавжуд. Баъзан ҳақиқий дангасалардек иш тутаяпти. Қизиқ, шу ҳужумчи ўйин давомида қанча масофани босиб ўтаркин? Доим ўйиндан ташқаридаги ҳолатга тушавериши, қайси бир ўйинда етти марта бундай ҳолатга тушганлиги ҳар қандай ҳужумни туғилмасидан ўлдиришдан бошқа нарса эмас.

Тўртинчидан.
Бу мағлубият аламли бўлсада, жамоамизда ўйин тикланиб бормоқда. Ливан терма жамоаси билан бўлган ўйинга нисбатан, айниқса Гонгконг терма жамоасига қарши ўтказилгна ўйинга солиштирганда анча жонланиш бор.

Ҳали ҳам тақдиримиз фақат Корея терма жамоаси қўлида эмас. Қатар терма жамоасини олтита тўп фарқ билан ютсак ҳаммаси ўрнига тушиб кетади. Ютолмаймиз, десак, майдонга тушмаган маъқул. Жон куйдирсак, айтойдил ҳаракат қилсак, мақсад айнан шу бўлса ютамиз. Олти-ю нолга ютамиз! Ўзимизга боғлиқ. Қатар жамоасида ҳеч қандай қизиқиш йўқлигини, ишонган дарвозабони ва сардори ўйнамаслигини инобатга олсак, икки мартадан ютамиз!

Йигитлар, Миржалол, биз сизларга ишонамиз. Акмал, биз сенга ишонамиз!

Шукурулла,
футбол мухлиси, "Daryo" ўқувчиси.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 11:29, 13.06.2013.
Ўқилди: 12036 марта.
Фикрлар: 91 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz