Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Манчестердаги учрашув еврокубоклар рекордлари китобига кирди

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг иккинчи чорак финал ўйинида "Манчестер Юнайтед" ўзига хос учрашувда "Лион"ни қўшимча дақиқаларда 5:4 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.

"Манчестер Юнайтед" ўз тарихида иккинчи бор ўйинда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи марта бундай ҳисоб 1958 йилнинг февралида "Арсенал" мағлуб бўлганида қайд этилган.

"Манчестер Юнайтед" Европа тарихида ўйиннинг 120-дақиқасида иккита гол урган биринчи жамоа бўлди.

Еврокубоклар тарихида биринчи марта қўшимча бўлимларда 5 та гол киритилди.

"Қизил иблислар"нинг 33 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро ўзига хос ютуқ муаллифига айланди. 114-дақиқада футболчи пенальти ишлаб, 120-дақиқада иккита голли узатмани амалга оширди.

"Манчестер Юнайтед" ярим финалда Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан ўйнайди.

Киритилди: 11:38, 18.04.2025.
Ўқилди: 1373 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик