"Манчестер Сити"нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсон Англия Премьер-лигасининг "Эвертон"га қарши ўйинида майдонга тушмайди. Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларга маълум қилди.
"У қанча вақт майдонга тушмаслигини билмайман", - деди испаниялик мутахассис.
Жорий мавсумда 31 ёшли Эдерсон барча турнирларда 33та ўйин ўтказиб, 47та гол ўтказиб юборди.













