"Ньюкасл Юнайтед" ярим ҳимоячиси 18 ёшли Льюис Майли ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, юқори рақобат туфайли "Ньюкасл"да ўйин вақтини олиш қийин бўлган ярим ҳимоячига Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Майли барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













