Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Расман: Самарқанддаги тадбирлар сабаб «Динамо» — «Нефтчи» учрашуви қолдирилди. Ўйин июл ойида ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 23 апрель санасидан май ойининг биринчи ўн кунлигига қадар Самарқанд шаҳрига олий мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган, деб маълум қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага йўллаган мактубида.

Хатда Суперлига 7-туридан ўрин олган «Динамо» — «Нефтчи» учрашуви санасини ўзгартириш сўралган. 

Мазкур беллашув 25 апрелда бўлиб ўтиши лозим эди. Эндиликда Самарқандда бу учрашувни ўтказиш имконияти камроқ эканлигидан келиб чиқиб, у Лига тақвим режасидан захира куни сифатида ўрин олган июль ойининг дастлабки кунларидан бирида ўтказилади. Беллашувнинг аниқ санаси Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 21 май куни ўтказилади. Суперлиганинг 13-15 тур учрашувлари саналари қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилинади.

Киритилди: 19:16, 22.04.2025.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик