Сербиянинг “Црвена Звезда” клуби ўзига хос жаҳон ютуғи соҳибига айланди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар берди.
Жамоа 2017 йилнинг апрель ойидан буён ўз уйи Райко Митич стадионида мағлуб бўлмаяпти.
Бу вақт ичида 148 та уй ўйини ўтказилган. Аввалги рекорд “Реал”га тегишли эди. 1957-1965 йиллар оралиғида кетма-кет 121 ўйин ўз уйида мағлубиятга учрамаган.
Шунингдек, сўнгги Сербия чемпионатида "Црвена Звезда" нафақат ўз уйида, балки сафарда ҳам мағлуб бўлмаган (мавсумда 28 ғалаба ва 2 дуранг).
Аввал хабар берганимиздек, жамоа якунда 11 карра мамлакат чемпионига айланганди.













