Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Александр Хомяков: "Жамоага ҳеч қандай эътирозим йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" – "Андижон" (1:0) ўйиндан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Бугун ёмон ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман. Ваҳоланки, учрашув учун қўйилган режаларни деярли бажардик. Лекин натижа кўнгилдагидек чиқмади. Тўпни ҳам ўзимизда назорат қилдик ва майдонда ёмон кўринмадик. Шунчаки, бир вазиятда ҳимояда бироз эътиборсизликка йўл қўйганимиз эвазига дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Ютқаздик, албатта, бу алам қилади. Жамоага ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кетма-кет учта учрашувни ўтказдик. Бу катта босим. Футболчиларни ҳам тўғри тушуниш керак. Айниқса, охирги иккита учрашув жуда оғир кечди. Ўйинчиларга ҳам осон эмас. Қисқа фурсат оралиғида тикланишлари ва навбатдаги ўйинни ўтказиши учун майдонга тушишлари керак. Нима ҳам қилардик? Бўшашмасдан йўлимизда давом этамиз ва олдинга интилишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ускокович ўйнамади. Ҳолбуки, у кетма-кет голлар ураётганди. Бу ротация туфайлими?

- Кетма-кет учта ўйин – бу катта "нагрузка". Олдимизда яна иккита оғир учрашув турибди. Шу боис Ускоковичга ўзини тиклаб олиш имконини беришга қарор қилдик. Шуни айтишим керакки, бизда ўйинчилар етарли ва бу уларни вақти-вақти билан ўзгартириш имконини беради. Гарчи, ҳисобда ортда қолган бўлсак-да, бугун ўйиннинг кўп жабҳаларида рақибдан яхшироқ кўриндик. Аммо киритилган гол бизни бироз қийин ҳолатга солиб қўйди. Ҳолбуки, намойиш этган ўйинимиз билан мағлубиятга муносиб эмасдик. 

- "Пахтакор" устидан эришилган ғалабадан кейин жамоангизнинг натижалари кескин қониқарсиз тус олди. Бунинг сабаби нимада?

- Бу ҳолат ўзимни ҳам хурсанд қилаётгани йўқ. Ҳатто, уйимизда "Динамо"га осонликча очколарни тортиқ қилиб юбордик. Бугун эса жиззахликлар уч очко учун қаттиқ курашишди ва мақсадига етишишди ҳам. Афсуски, охирги пайтларда биз осонлик билан очко улашмоқдамиз. Гапингизда жон бор, жамоа ўйинида пасайиш юзага келди. Ўз навбатида бу ҳол мени ҳам хавотирга соляпти. Лекин бугунги ўйинимиз ёмон чиқмади, назаримда. Бахтга қарши ҳужумларни якунлашга келганда оқсаяпмиз. Агар бугун юзага келган имкониятларнинг ярмидан фойдаланганимизда ҳам ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Афсуски, бу футбол. Футболда эса ўзинг хоҳламаган натижалар ҳам бўлиб турар экан. Тўғри айтдингиз, яхши натижага эришгандик, аммо шундан кейин жамоани ишлари юришмаяпти. Имкониятларимиздан фойдаланганимизда бошқача бўларди.

Киритилди: 13:12, 27.04.2025.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.