Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Англиянинг Андоррага қарши қайси стадионда ўйнаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

FA Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Андоррага қарши уй учрашувини Бирмингемдаги "Вилла Парк"да ўтказишини тасдиқлади.

Англия - Андорра учрашуви 6 сентябрь куни Coldpay рок-гуруҳининг "Уэмбли"даги бир қатор концертларига тўғри келади.

Шу боис Томас Тухель шогирдлари сентябрь ойида Ноттингемдаги "Сити Граунд"да Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг кетма-кет иккинчи уй ўйинини "Уэмбли" стадионида ўтказиши керак бўлади.

"Биз яна бир тарихга тўла стадион "Вилла Парк"да ўйнашдан хурсандмиз. Жорий мавсумда стадионга қилган ташрифларимдан шуни биламанки, у ажойиб муҳит яратиш имкониятига эга ва у бизнинг базамизга яқин, бу эса тайёргарлигимиз учун ижобийдир.

Биз яна бир бор ўзгача муҳит яратиб, барча мухлислар учун хотиралар қолдиришга умид қиламиз, — деди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, инглизлар охирги марта "Вилла Парк"да 2005 йилнинг февралида майдонга тушишган. Бу Нидерландия билан ўртоқлик ўйини (0:0) эди.

Киритилди: 20:50, 02.05.2025.
Ўқилди: 8665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик