Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Рустам Лутфуллин ва Аҳрол Рисқуллаев нотўғри пенальти белгилагани учун номаълум муддатга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -1

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК — «Андижон» учрашувининг 60-дақиқасида ОКМК футболчиси тўпсиз вазиятда рақиб жамоа вакилининг юзига тирсак билан зарба берди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ушбу ҳолатда ВАР ҳаками билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор чиқарди ва тегишли чорани кўрди.

Бироқ, беллашувнинг 85-дақиқасида баҳсли пенальти ҳолати юзага келди. Футболчилар ўртасида тўп учун кураш давомида бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо вазиятни таҳлил қилган эксперт ҳакамлар қарорига кўра, ушбу ҳолатда 11 метрлик жарима зарбаси тайинланмаслиги керак эди.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Рустам Лутфуллин хатоликка йўл қўйгани учун номуайян муддатга четлатилди.

Шунингдек, «Қизилқум» — «Навбаҳор» ўйинининг 90+5-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев «Навбаҳор» футболчисининг қўлига теккан тўп сабабли пенальти белгилади. ВАР орқали вазият текширилгач, қарор ўзгаришсиз қолган ва 90+12-дақиқада ушбу пенальти амалга оширилган. Аммо экспертлар ушбу ҳолатда футболчининг қўли танасига ёпишиб тургани боис пенальти тайинланмаслиги керак деб топди.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Аҳрол Рисқуллаев ҳам ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли номуайян муддатга четлатилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 16:10, 05.05.2025.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.