"Ливерпуль" вингери Федерико Кьеза ёзда ватани Италияга қайтиши мумкин.
27 ёшли футболчи "қизиллар" сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Уни А Сериянинг икки гранди "Милан" ва "Наполи" ўз таркибида кўрмоқчи.
Ҳозирда Кьеза 18 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсумда 13 та ўйинда 2 та гол уриб, 2 та ассист берди.













