Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

"Интер" "Рома" футболчисини тўлиқ сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Интер" "Рома"дан ижарага олинган Польша терма жамоаси ярим ҳимоячиси Никола Залевскининг ҳуқуқларини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчи 2025 йилнинг февраль ойидан буён "нерадзуррилар" сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Қайд этилишича, ярим ҳимоячининг ўйини Милан клуби раҳбариятида яхши таассурот қолдирган; "Интер" бу футболчини доимий равишда ўз жамоасида кўрмоқчи.

Залевскининг ҳуқуқларини сотиб олиш нархи 6 миллион эврони ташкил қилади. Футболчи аллақачон клуб билан тўлиқ шартнома шартларини келишиб олган.

Ярим ҳимоячи "Интер" сафида 12 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган. "Нерадзуррилар" 77 очко билан А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва 31 май куни Чемпионлар Лигаси финалида "ПСЖ" билан ўйнайди.

Киритилди: 22:16, 12.05.2025.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.