Ўзбекистон кубоги, гуруҳ босқичи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “ФарДУ” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 21 ёшли ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бўлажак рақибимиз “ФарДУ” Про лигада қатнашаётган бўлсада, жамоани тажрибали мутахассислар бошқаришмоқда, шунингдек, таркибида тажрибага эга ва маҳоратли футболчилар бор. Бундан ташқари, бу ўзига хос дерби ҳам. Шу боис, фарғоналиклар бўлажак баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади ҳамда ўйин қизиқарли кечади, деган умиддаман.
Биз ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга интиламиз.
- деди Пўлатхўжа Холдорхонов.













