Кириш Регистрация

"Бавария" Тага 12 млн евро маош ва имзо учун бонусли шартнома таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби 2025 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та трансферига жиддий эътибор қаратмоқда.

Ran.de нашри хабарига кўра, немис гранди 29 ёшли футболчига 4 йиллик шартнома ва йилига 12 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, мюнхенликлар трансфер суммаси йўқлигини катта миқдордаги - тахминан 15 миллион евролик имзо бонуси билан тўлдиришга тайёр экани айтилмоқда.

Аввалроқ, Та "Барселона"га ўтиш арафасида эди, аммо каталонияликлар молиявий чекловлар туфайли футболчини кейинги мавсумга рўйхатдан ўтказишни кафолатлай олмагани сабабли келишув барбод бўлди.

Ҳимоячига "Бавария"дан қизиқиш янгилик эмас: клуб спорт директори Макс Эберль трансферга ўтган йилнинг ёзида рози бўлган, бироқ ўшанда келишув клуб кузатув кенгаши томонидан блокланган.

Киритилди: 17:17, 15.05.2025.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.