Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Жейми Варди футболчилик фаолиятини давом эттириш ниятида эканини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Лестер» клуби ҳужумчиси Жейми Варди профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириш ниятида эканини айтди. Аввалроқ 38 ёшли форвард мавсум якунлангач жамоани тарк этишини маълум қилган эди.

«Футбол — ҳайратланарли дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан айта олмайсан. Мен фаолиятимни тўхтатмайман — тўхташ кераклигини оёқларим айтмагунча. Ҳозирча оёқларим билан ҳаммаси жойида», — деди Варди Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда Варди «Лестер» таркибида барча турнирларда 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Варди 2012 йилдан бери «Лестер» сафида тўп суриб келмоқда.

Айни пайтда, «Лестер Сити» жамоаси мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасини тарк этади — жамоа 36 та ўйиндан сўнг 22 очко жамғарган

Манба: championat.com
Киритилди: 22:13, 15.05.2025.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик