Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-1 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ - Славия
13/10 21:45 Ланс - Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

Павел Смоляченкога «Атирау» жиддий қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Павел Смоляченкога Қозоғистоннинг "Атирау" клуби жиддий равишда қизиқмоқда. 22 ёшли футболчи ўз интервьюси давомида бу хабарни тасдиқлаб ўтган.

-Павел, "Атирау"га ўтишингиз аниқ бўлдими?
-Йўқ, ҳали аниқ эмас. Чунки ҳамон расмий таклиф бўлгани йўқку (кулади).

-Баъзи манбаларда сиз Киевда туғилганингиз келтирилган. Ўзбекистонга қандай келиб қолгансиз?
-Йўқ, миллат украин, лекин она шаҳрим - Фарғона! Футболчилик фаолиятимни ҳам ўша ерда бошлаганман.

-Қозоқ футболи жамоатчилиги сиз ҳақингизда жуда кам билади. Айтингчи, футбол билан қачондир шуғуллана бошладингиз? Биринчи мураббийингиз ким эди?
-12 ёшимда болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қатнай бошлаганман. Биринчи устозим эса Нерд Айриев бўлган.

-Майдоннинг қайси қисмида ўйнашни ёқтирасиз?
-Клубимда ҳужум чизиғида тўп сураман, терма жамоада эса ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида.

-Профессионал фаолиятингиздаги илк ўйинингизни эслай оласизми?
-Ха, "Олмалиқ" майдонида меҳмон бўлгандик. 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

-Катта футболда яна қайси жамоаларда тўп сургансиз?
-"Нефтчи"дан кейин, 2013 йилдан бошлаб Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзосиман.

-Ўзбекистоннинг барча ёш тоифаларидаги терма жамоалари ўйнаб келяпсиз. Миллий терма жамоадачи?
-Ҳа, ўсмирлар, ёшлар, олимпия терма жамоаларида тўп сурдим. Бир марта миллий термамизга ҳам таклиф этишди.

-Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 финал босқичига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-Ўйлайманки, Ўзбекистон Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

-"Атирау"нинг черногориялик мураббийи Миодраг Радулович ўз вақтида Ўзбекистонда ишлаган. У билан шахсан танишмисиз?
-Йўқ, Радулович билан шахсан таниш эмасман.

-"Атирау" варианти қандай пайдо бўлди?
-Акам, "Жетису" аъзоси Руслан Медзиддинов менга бу ҳақда айтганди.

-Қозоғистон футболи ва чемпионати ҳақида нималар биласиз?
-Эшитишимча, Қозоғистонда куч жиҳатидан тенг бўлган кўплаб жамоалар бор ва чемпионат қизиқарли ўтади. Бу жуда қизиқ!

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 10:22, 19.06.2013.
Ўқилди: 4840 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик