Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Лазаревич: «Пахтакор»га кутилмаган «сюрприз» қилишни режалаштиргандик»

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" -  "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар  устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

— "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз қийин ўйин бўлиши билардик. Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб, жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди.  Биз уларнинг ўйинини ўрганиб чиққандик. Жамоа бугун ҳам аввалги ўйинлар сингари ҳужумкорликни давом эттиришини кутгандик. Биз ҳам ўз навбатида рақибга кутилмаган "сюрприз" қилишни режалаштиргандик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Вазиятларни яратдик. Аммо гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйин охирида рақиб яна иккита гол уриб, йирик ғалабага эришди.

Умуман бугун стадионда ажойиб атмосфера ҳукмрон эди. Рақиб вазиятлардан самарали фойдаланди. Биз эса...

— Жуманқўзиев яхши ўйнаб турганди. Уни захирага олишингизга сабаб нима эди?

— Ҳа, у яхши ўйин ўтказди. Аммо мураббийлар штаби шундай қарорга келдик. Унда сариқ карточка бор эди ва шундан кейин ҳам иккита вазиятда рақибга қўполлик ишлатди ва ҳакам яна уни огоҳлантириб, майдондан четлатиши ҳам мумкин эди. Шу сабаб уни захирага олишга мажбур бўлдик.

— Бугун Ваҳобов ва Диёр Раҳматиллоев қайдномадан ҳам жой олишмади. Уларнинг жароҳатлари қанчалик жиддий?

— Ваҳобов ўтган турда "Машъал"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Умид қиламизки, у кейинги ўйинда сафимизда бўлади. Диёр эса кеча машғулотлар чоғида жиддий жароҳат олди. Биз уни бугун майдонга туширишга тайёр эдик. Афсуски, кечаги машғулотдан олган жароҳати боис у маълум вақт бизга ёрдам бера олмайди.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 11:50, 19.05.2025.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.