Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бизга янги мураббий керакми?

Баҳо:
+8 | -

18-июнх кунги баҳслардан сўнг барчамиз карахт аҳволга тушиб қолдик, ҳеч ким бу ҳисобда ютиб тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қоламиз, деб ўйламаган эди.

Авваламбор, ўша ўйинга бироз тўхталсак, кейин хулосага ўтамиз.

Тактик билимсизлик
Демак, мен олдинроқ таклиф қилганим - 3-5-2 схемаси танланди - бу яхши томонга ўзгариш еди. Лекин танланган таркибни кўрган захоти хафсалам пир бўлди. Аслида назарий жиҳатдан унча билимлиман деб айтишдан йироқман. Лекин 3-5-2 схема танланганда орқадаги 3 ҳимоячи марказий бўлиши шартлиги кундек равшан еди. Нимагадир, Қосимов фақат бир нафар, яъни Анзур Исмоилов (марказий ҳимоячи)ни майдонга туширди. Унга Денисов ва Шораҳмедовлар ёрдам бериши кутилган еди. Лекин қанчалик ёрдам бера олишди - буни ўша куни кўрдик: Қатар футболчилари бир неча бор ҳимоямизни ёриб ўта олишди. Уларга шунчаки очко муҳим эмас эди, агарда... бу ҳақида ўйлагим ҳам келмайди. Аслида кўплаб вазиятларда бизни омад ва Нестеров қутқариб қолди. Булар барчаси нимадан далолат? Ҳимоячи танлашдаги хато! Жаноб Қосимов, 3-5-2 тактика ўйналганда, ҳимоячиларнинг барчаси марказий бўлиши шарт, ўша куни менимча Тўхтахўжаев ва Филипосян ишончлироқ ўйнаган бўлар еди.

Ёш бир жойга борганда
Майли, юқоридаги биринчи хато еди. Навбатдаги катта хато ҳужумчи танлашда бўлди: Гейнрих! Шу одам терма жамоа билан ҳали обрўси бутунлай тўкилмай туриб ҳайрлашгани мақул. Агар бу фикримга қўшилмасангиз бажонидил буни шарҳларингизда кўрсатишингиз мумкин.

2-масала – Тожиев. Лекин бунда Қосимовни кўп ҳам айбламоқчи емасман, деярли барчамиз шу куни Фарҳоддан чиройлироқ ўйин кутгандик, аммо лекин бироқ... Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон доим ҳужумчидан оқсаб келган лекин енг катта хатоимиз ҳам ёш ҳужумчиларга вақтида имкон бермаслик. Иван Нагаев, Темурхўжа Абдуҳолиқовлар ёки Александр Шадринларга балки тажриба етишмас, лекин тажрибани улар қаерда тўплайди, ҳар тугул телевизор қаршисида емасдир? Иордания билан ўйинга ёш ҳужумчиларимизга ишонч билдирганимиз фойдадан холи бўлмасди.

Ўзгаришлар
Нимагадир Гейнрих майдонни тарк етиши биланоқ биз биринчи голимизни урдик. Эътибор беринг, Насимов тушиши билан демадим, "Гейнрих тарк етиши билан". Қаҳрамон ака Асланов ўз твиттерларида жуда ҳам тўғри фикрни илгари сурдилар: Голлар киритилиши Қосимовнинг ўйинчи алмаштиришни тўғри танлаганини эмас, балки асосий таркибда адашганини билдиради. Агар 1-таймда гол уролганимизда балки кореяликлар ҳам ўйинга жиддийроқ қарашармиди... Тўғри бизда вазиятлар бўлди лекин уларни голга айлантиролмадик, футболда “агар” деган тушунча ноўрин.

Стандартлар
Бундан кейин ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар, бир нарсани сўраб қоламан: "Илтимос, стандардлардан самаралироқ фойдаланишни ўргатинг, машқ қилдиринг". Адашмасам, 30га яқин бурчак тўпи тепдик ва бирортаси ҳавфли тус олмади. Айниқса Жепаров ўнг томондан (рақиб дарвозасидан қаралганда) умуман корнер олмасин! Кейин ким буни амалга оширса ҳам жарима майдончаси марказига, иложи борича футболчиларимиз бор жойга ташлаб беришни машқ қилиш керак. Бизникилар дарвозани тўғридан-тўғри ишғол қиламан деб самарадорликни кескин тушириб юборишди.

Хулоса ўрнида
Кўриб турганингиздек, оддий вазиятларда тажрибасизлик ёки билимсизлик туфайли бош мураббийимиз имкониятларни бой бериб қўйди. Тўғри, бу тарихдаги энг юқори тўпланган очко (14), лекин биз билан бирга бошқа жамоалар ҳам ўсиб бормоқда. Ва бу йилги саралаш ўйинларда қандайдир голлар етишмаслиги, ҳа айнан, кетма-кет минимал ҳисобдаги ғалабалар панд берди. Қосимов қўлидан келган барча ишни қилди, лекин бундай очиқдан-очиқ хатолар билан плей-офф тўсиғидан ўтишга кўзим етмаяпти. Манимча четдан тажрибалироқ мураббийни олиб келиш вақти келди. У машхур бўлиши шарт емас, Ўзбекистон ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса нур устига аъло нур. Энг идеал вариант бу - Ливан мураббийи Тео Бюкер.

Фикр ва мулоҳазаларни кутиб қоламан.

Манба: bekmirahmedov.blogspot.com
Киритилди: 09:31, 20.06.2013.
Ўқилди: 14486 марта.
Фикрлар: 206 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6849]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3197]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3089]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2332]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2083]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2051]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1953]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1875]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1664]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1580]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик