Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик форвард хизматларига "Монако" қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби ёзда "кўк-анорранглилар" асосий таркибига кира олмаган Фати сотиб олишга тайёр.
Ҳозирда Фати 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг 2027 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.













