Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сардор Юсупов: «Мураббийлар штаби ва футболчиларимизни қўллаб-қувватлайлик»

Баҳо:
+-4 | -

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?
Албатта, терма жамоамиз бу саралаш мусобақасини ажойиб тарзда ўтказди. Биринчи босқичда биз Япония, КХДР ва Тожикистон билан “ўлим” гуруҳидан жой эгаллаган бўлсакда, якунда биринчи ўринни қўлга киритдик. Иккинчи саралаш босқичини ҳам яхши ўтказдик ва фақат тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллаган Жанубий Кореядан ортда қолдик. Ўйинимизда ҳам юксалиш кўзга ташланиб қолди. Олдинлари Япония, Эрон ва Жанубий Корея каби кучли терма жамоалар бизни осонлик билан мағлуб этган бўлишса, бугунги кунга келиб катта қийинчилик билан мағлуб этишяпти. Шунда ҳам ё ҳакамларнинг хатоси ёки бўлмаса ўз ҳимоячиларимизнинг автоголлари уларга ёрдам беряпти.

2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?
ЖЧ-2014 га тўғридан-тўғри чиқишимизга фақат ва фақат учинчи кучлар ҳалақит берди. Олдинига ФИФА 5 нафар футболчимизни жазолади, кейинчалик Жанубий Корея билан ўйинда ҳакамларни алмаштирди, бундан ташқари ноқулай об-ҳаво шароити Корея ярим оролига ўз вақтида етиб боришимизга тўсқинлик қилди, ФИФА сўнгги тур ўйинларини бир хил вақтда ўтказилишини белгилаб, футболчиларимизни жазирама иссиқда ўйнашга мажбур қилди. Энг асосийси, биз мағлубиятга учраган ҳар иккала ўйинда ҳам (Эрон билан уйимизда, Жанубий Корея билан сафарда) бош ҳакам ўзининг нотўғри қарорлари билан мағлубиятимизга сабабчи бўлди.

3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
Албатта, ҳар қандай спорт ўйинидаги каби, футболда ҳам ғалаба ва мағлубиятлар ёнма-ён юради. Футболда сизу биз каби оддий инсонлар ўйнайди, ҳакамлик қилади, мураббийлик қилади. Инсон зоти хато ва айблардан ҳоли эмас. Барчамиз ҳаётда янглишамиз. Шунинг учун ҳам кайфият ва руҳни туширмасдан, асло бўшашмасдан, тушкунликка тушмасдан меҳнат қилиш ва интилишда давом этиш керак. Ўзбек халқи азалдан ориятли ва кечиримли бўлган. Футболчиларимиз ва мураббийлар штабига далда бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ҳали имконият бор. Олдинда бизни плей-офф ўйинлари кутмоқда. Агар терма жамоамиз шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, бор куч ва маҳоратини ишга солса ва албатта, Яратганни Ўзи бизни қўллаб юборса, биз ўз мақсадимизга етамиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:28, 20.06.2013.
Ўқилди: 5537 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик