Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Шахрулло Маҳмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ҳисобот сайлов конгресси кўтаринки руҳда якунланди.

Aҳамиятли жиҳати, янги олимпия даври – 2025-2029 йилларнинг тараққиёт стратегиясини белгилаш мақсадида фаолият олиб борадиган Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг 17 нафар аъзолари қаторидан Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Маҳмудов жой эгаллади.

170 дан зиёд давлатнинг миллий федерация вакиллари иштирокида уч кун давомида ўтган конгресс давомида Муҳаммад Жолуд янги муддатга IWF президенти, АҚШ вакили Хосе Қуинонес бош котиб сифатида иш олиб борадиган бўлди. Конгрессда 2 нафар мустақил вице-президент, 5 та қитъа бўйича IWF вице президент, тегишли йўналишлар бўйича  IWF комиссияси раҳбарлари сайланди.

Делегатларнинг овоз бериши натижасида 17 нафар мутахассис IWF нинг бошқарув органи Ижроия кенгаш аъзолигидан жой олди.

– IWF конгресси ҳар жиҳатдан ишчан руҳда ўтди. Йиғилиш давомида бир неча бор Ўзбекистон номи тилга олинди. Хусусан, Акбар Жўраевнинг 2 та ёзги Олимпия ўйинларида совриндор бўлгани, жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани, жаҳон рекордини янгилагани, мамлакатимизда ўтган йиллар давомида оғир атлетика бўйича ташкил этилган жаҳон ва Осиё чемпионатлари энг муваффақиятли халқаро мусобақалар сирасига киритилгани қайд этилди.

Бевосита сайловлар хусусида тўхталадиган бўлсам, IWF нинг юқори органи Ижроия қўмита аъзолари қаторидан биринчи марта ўрин эгаллашимиз жаҳон оғир атлетикасида Ўзбекистоннинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди, – дейди оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон ва қитъа чемпиони Руслан Нуруддинов.

Т.Рўзиев, ЎзА

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:19, 27.05.2025.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик