Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Боксчиларимиз Таиланддаги турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Thailand Open" халқаро турнирида чорак финал баҳслари доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси рингга кўтарилди.

Чорак финал жангларининг навбатдаги кунида Фарёзбек Дўсматов -55 кг. вазн тоифасида ҳиндистонлик Бартвал Паванни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Фарзона Фозилова вазни -48 кг. бўлган қизлар ўртасидаги беллашувларда индонезиялик Мерлин Томаталага ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 1/2 финал иштирокчисига айланди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Феруза Казакова, Шодиёржон Мелиқўзиев ва Самандар Жалолов каби чарм қўлқоп усталаримиз 1/4 финал босқичидан муваффақиятли ўтди. Афсуски, Саят Илясов мусобақадаги иштирокини чорак финалда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, "Thailand Open" халқаро турнирида бундан аввал яна тўрт нафар боксчимиз ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

Бугун ҳам чорак финал баҳслари давом этади. Кун давомидаги жангларда 6 нафар боксчиларимиз ярим финал учун рингга кўтарилади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-85 кг: Нусрат Тоҳиров – Ҳуссеин Иашаш (Иордания)

-51 кг: Сабина Бобоқулова – Мун Гаеон (Жанубий Корея)

-70 кг: Ойша Тоирова – Анастасиа Черноколенко (Украина)

-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов – Тимур Нурсеитов (Қозоғистон)

-57 кг: Нигина Ўктамова – Ге Яқи (Хитой)

-75 кг: Азиза Зокирова – Жу Яшу (Хитой).

Киритилди: 13:00, 28.05.2025.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.