Икки кун муқаддам «Stadion»нинг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали ўзига хос сўровнома ташкил қилгандик. Унда фойдаланувчилар «Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги ҳолатида энг оригинал ўзгариш қайси деб ўйлайсиз?», деган савол остида ўз овозларини бериб ўтишган.
Сўровномада 350га яқин фейсбук фойдаланувчилари иштирок этишди ва уларнинг аксари (40 фоизи) терма жамоа мураббийини ўзгартириш лозимлигини такидлашган. Уларнинг кўпчилиги чет эллик мураббий олиб келиш лозимлигини айтса, баъзи бир қисми терма жамоага Вадим Абрамовни қайтариш керак деб ҳисоблайди.
Фойдаланувчиларнинг 8 фоизи эса Миржалол Қосимовга ишониш маъқул деб ҳисоблайди. Шунингдек 34 салкам фоиз фойдаланувчи терма жамоага «янги қон» олиб кириш кераклигини ҳозирги ёши ўтиб қолган футболчиларга жавоб бериш лозимлигини маъқуллаган. Баъзи ўринларда терма жамоадан кетиши керак бўлган футболчи номи аниқ кўрсатиб ўтилган.
Жавоблар орасида бошқа маҳаллий мураббийни ҳам синаб кўриш, ЎФФда ишлаётганларнинг кўпчилигини ишдан бўшатиш каби таклифларни ҳам ўқиш мумкин. Баъзилар эса барибир ҳеч нарса ўзгармаслигини таъкидлаган.
P.S. Сайтнинг «Facebook» ижтимоий тармоғида янги саҳифасига эга бўлгани ҳақида олдин ҳам хабар бериб ўтгандик. Саҳифада сайтдаги энг сўнгги ва энг муҳим хабарлар бериб борилади. Сизда ушбу хабарларга фикр билдириш имконияти мавжуд. Агар ҳозиргача ушбу саҳифадан бехабар бўлсангиз, унда «Stadion»нинг «Facebook»даги саҳифасига аъзо бўлинг. Турли сўровномаларда ҳам иштирок этинг.
«Twitter»да эса «Stadion»нинг бир йўла икки аккаунти фаолият олиб боради:
«Stadion»нинг асосий аккаунти;
«Stadion» интернет нашрида бериб борилаётган хабарлар РСС-лентаси
Биринчи аккаунтда сиз учрашувларнинг онлайн-трансляцияларидан тортиб, турли мақолалар бўйича ҳаволалар билан танишиб боришингиз мумкин. Иккинчи аккаунт сайтдаги хабарлар лентасиянгиликларини сизга улашиб туради. «Stadion» аккаунтларини «фоллоу» қилиш орқали футбол оламида энг қайноқ хабарлар билан танишиб бориш имкониятига эга бўласиз.