Дариу Эссугу "Челси"га ўтди.
Лондон клуби 20 ёшли ҳимоячининг трансфери ва у билан 2033 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланганини маълум қилди.
Олдинроқ “Спортинг” ярим ҳимоячи учун 22,27 миллион евро олиши ҳақида хабар берган эди.
Эссугу ушбу мавсумда Ла Лигада ижарада "Лас-Пальмас"да 27та ўйин ўтказди.













