"Интер"нинг собиқ футболчиси Франческо Морьеро "нерадзуррилар" бош мураббийи Симоне Индзаги тақдири ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлайманки, Индзаги қолади. Уни раҳбарият қўллаб-қувватлайди ва бу энг муҳими. Саудия Арабистонидан таклиф катта, аммо менимча, у ҳозир буни қабул қилмайди ва "Интер" савиясини тиклайди", - деди Морьеро.













