Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Ўйин нисбатан осонроқ кечди» – Вадим Абрамов «Лочин» устидан йирик ғалаба, кейинги босқич ва навбатдаги ўйин ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Динамо» - «Лочин» (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак.

Хет-трикка эришган Миржаҳон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида? Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман.

Ратиньонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми? Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор.

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми? Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман.

- «Хоразм»га қарши ўйин? Ҳа, навбатдаги турда «Хоразм» билан баҳс кутиб турибди, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Вадим Карленович.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:03, 09.06.2025.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.