Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол барчамизники

Баҳо:
+ | -

Мен 1988 йилдан бери Қўқондаги Марказий ўйингоҳда сухандонлик қилиб келаман. Ишқибозларнинг руҳиятини анча тушуниб қолганман. Деярли ҳар ўйин олдидан ишқибозларнинг интизоми ҳакида тўхталиб ўтаман. Баъзида шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Муқимжон Деҳконов билан мана шу масалада, ишқибозларнинг интизомини, стадиондаги тартибни сақлаш борасида мунозара қиламиз, фикр алмашамиз. Муқимжон ака анча футболга фидоий инсонлардан ҳисобланадилар. Менимча, бу ҳам жуда муҳим. Стадиондаги тартибни сақлаш ходимлари футболга бефарқ бўлмасликлари керак. Айнан шундай инсонлар турли вазиятларда мухлиснинг руҳий ҳолатини жуда яхши тушуна оладилар, қайси пайтда қандай муомала қилиш самарали бўлишини пайқайдилар. Акс ҳолда, тартибни сақлаш ҳодимларининг ортиқча қўполликлари вазиятни юмшатиш ўрнига, оловга керосин сепгандек, эҳтиросларни жунбушга келтириши мумкин.

Футбол ўйинларини ўтказиб борадиган ҳакамларга хам осон эмас. Айниқса ўйингоҳда минглаб томошабиннинг нигоҳини хис қилиб туриш осон эмас, жуда катта масъулият билан бирга, босим ҳам юклайди. Ҳакам агар тўғри қарор чиқарса, хўп-хўп, мабодо, айниқса, мезбон жамоа зарарига хато қиладиган бўлса борми, баъзида мухлисларнинг эҳтиросларини жиловлаш осон бўлмай қолади. Албатта, мухлис маданиятини шакллантириш, фанатлар орасида тарбиявий ишларни олиб бориш, замонавий мухлис концепциясини яратиш ҳам клуб, ҳам футбол федерацияси ва бошқа ташкилотларнинг зиммасидаги улкан вазифа. Шу билан биргаликда, ҳакамларнинг савиясини ошириш, қарорларнинг холислигини таъминлаш ва асосийси холис ҳакамликка эришиш ҳам стадиондаги тартибни таъминлаб турадиган муҳим факторлардан биридир. 

Тартибни сақлаш ходимларининг футболга бегона бўлмасликлари, мухлиснинг тушуна олиши қанчалик муҳим бўлса, ҳакамларнинг футболчилик касбидан узоқ бўлмасликлари, иложи бўлса, футбол билан бевосита шуғулланган бўлишлари шу қадар катта аҳамият касб этади. Ҳакам ўзини футболчининг ҳолатида кўра олиши керак, ўйиннинг эмоциясини ҳис қилиши ва баъзида футболчиларнинг табиий тарзда асабийлашишларини тушуна олиши керак. Бу борада фахримиз бўлмиш Равшан Эрматовни мисол келтирсак бўлади. Равшанжоннинг илгари футбол билан шуғуллангани ўйинларни бошқаришда жуда қўл келади. Ўйинни ҳис қилиш, вазиятларни баҳолаш, айниқса, чиқарилган қарори юзасидан футболчилар орасида тушунтириш ишларини олиб бориши жуда самаралидир. Ахир ишқибозлар учун мезбон жамоа футболчиларининг хатти-ҳаракатлари ҳам таъсир қилади. Футболчилар қанчалик ҳакамдан норозиликларини намойиш қилишса, трибунадаги ҳолат жунбушга келаверади.

Ҳакамлар рўйхатига назар ташлаб, олий лига ва биринчи лигамиздагиларнинг 60 нафарга яқин десак, улар орасида бармоқ билан саноқлиларгина жиддий равишда футбол билан шуғулланганликларини кўрамиз: Бахтиёр Намозов, Темур Тўхтасинов, Андрей Букатин, Андрей Снетков, Расул Фозилов, Темур Галеев, Рустам Толибжонов, Сергей Ивлев, Бахтиёр Жапарқулов, Олег Дачев ва Олим Толибжонов. Қолганлари деярли футбол ўйнашмаган. Албатта олий ва биринчи лигада ўйнаб кейин ҳакамлик килса, ақл билан иш юритадиган, ишқибозларнинг асабига тегмайдиган ҳакам бўлиб хизмат қилишади. Шунинг учун иложи борича ҳакамликка футбол ўйнаган инсонларни танлаб олиш керак.

Яна бир жиҳат. Учрашув қайдномаси, ўйинда гол киритган футболчилар ҳақида стадионга келган ишқибоз имкон борича аниқ маълумот олиши лозим. Бунда бевосита ўйингоҳ сухандонлари билан бирга, назоратчи ва ёрдамчи ҳакамларнинг ҳам хизматлари бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мисол учун, яқинда бўлган воқеа, “Қўқон 1912” ва “Локомотив-БФК” ўйинида рўй берган ҳолатни олайлик. Учрашувнинг 89-дақиқасида мезбонлар гол киритишди. Мен тепада ўтиргандим, голни 23-рақамдаги Омон Абдуғаниев киритгандек туюлди, футболчининг ўзи ҳам гол киритгандек ишқибозлар олдига келиб нишонлай бошлади. Айни шу пайтда мен учрашув назоратчидан гол авторини сўрадим. У гол муаллифи сифатида 4-рақамдаги Раҳматилло Мелибоевни қайд этганини айтди. Мен ўйингоҳ сухандони сифатида, томошабинларга голни Мелибоев урганини эълон қилиб юборишга мажбур бўлдим. Ўйин тугагач, аниқлаштириш мақсадида суриштирсам, маслаҳатлашиб, меҳмонлар ҳимоячисига автогол ёзилганини билдим. Бу ҳақида учрашув бош ҳаками Шуҳрат Бозоров назоратчига айтган. Таклифим, қайдномага ёзилган гол авторлари ҳақида, имкон қадар ҳакам ёрдамчилари ўйингоҳга хабар беришлари керак. Масалан, ёрдамчи ҳакам гол урган ўйинчининг рақамини билдиради, шунга қараб ўйин сухандони ҳам адашмай томошабинларни хабардор қилади. Таклифим бироз кулгили бўлиши мумкин, тасаввур қилиш қийиндир. Аммо биз биринчи лига баҳслари ҳақида гапиряпмиз. Чет элда ҳар бир ўйин ўнлаб камералар билан олинади, ҳеч бир вазият телережиссернинг назаридан четда қолмайди. Аммо биринчи лигамизда бундай тушунмовчиликлар юзага келиши табиий ҳолат. Айниқса, биз каби сухандонлар учун осон эмас. Агар гол мезбон жамоа аъзолари томонидан киритилса-ю, улар ўз фарзандимиздек таниш бўлиб кетган, лекин бир йилда бир марта меҳмон бўладиган жамоа сафидан гол муаллифини пайқаш қийин. Такрорий лавҳалар йўқлигини ҳам ҳисобга олиш керак.

Бир воқеа. “Қўқон-1912”нинг “Бунёдкор-2” билан ўйини 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Ягона голни 44-дақиқада Баҳодир Акрамов киритган эди. Матбуотда эса гол 4-дақиқада киритилган, деб хато ёзилган. Бу гол 5000 мингдан ошиқ томошабиннинг кўз ўнгида бўлди-ку? Назоратчи Олег Рубаков ва бош ҳакамлар Шуҳрат Ҳакимовлар қандай қилиб бу голни 4 дақиқада урилган деб қадй этишган, уёғи бизга номаълум. Бу албатта кечирилмас ҳол, чунки бу статистика тарих саҳифаларига қайд этилади, тўғрими? Футбол федерация ходимлари бундай ҳолатларни рўй беришига йўл қўймасликлари лозим.

Мен кўп йиллик футбол ўйинларини кўриб, тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, олий ва биринчи лигадаги ҳакамларимизни учрашувларни савияли бошқаришларига, футбол ишқибозларини тартибга ва бошқаларга нисбатан хайрихоҳликка, футболчиларни эса, уларга қаратилган минглаб нигоҳларни ҳис қилиб, шиддатли ўйин кўрсатишга ундаб қоламан. Шундагина ўзбек футболи савияли, тартибли, қизиқарли бўлиб, янада юқори чўққиларни забт этамиз.   

Анвар ОХУНОВ
Қўқон шаҳар Марказий ўйингоҳи сухандони

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:30, 23.06.2013.
Ўқилди: 7094 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.