Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

"ПСЖ" украиналик ҳимоячи учун катта маблағ сарфлайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Яқин кунларда "ПСЖ" Украина терма жамоаси ва "Борнмут" ҳимоячиси Илья Забарний трансфери бўйича таклиф билан чиқади. Бу ҳақда Krrishнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, битимнинг умумий суммаси 50 миллион еврони ташкил қилади. 42 миллиони трансфер учун қатъий белгиланган тўлов сифатида, саккиз миллион эса бонуслар сифатида назарда тутилади. 22 ёшли ҳимоячининг ўзи Париж топ-клубига ўтишга тайёр.

Англия чемпионатининг ўтган мавсумида Забарний "Борнмут" сафида 36 та ўйин ўтказди. Ҳимоячи битта голли узатмани амалга оширди, тўртта сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.

Киритилди: 12:18, 14.06.2025.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик