Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Энди "Сўғдиёна" ҳам ўз академиясига эга

Баҳо:
+ | -

Юртимизда спортни янада ривожлантириш, ёш авлодни соғлом ва жисмонан етук қилиб тарбиялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, спорт турлари ичида айнан футболга бўлган эътибор бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзолангач, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатда алоҳида ўрин тутадиган футболга аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса, бу йўлда профессионал футбол клубларининг академияларини қуриш, мавжудларини жаҳон талаблари даражасида реконструкция қилиш ва ёшларни сифатли саралаб олиш жараёнлари долзарб аҳамият касб этган.

Шу муносабат билан бугун Жиззах шаҳрида Жиззах вилоятининг бош жамоаси бўлган “Сўғдиёна” клуби қошида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев, Ўзбекистон футбол ассоциациясидан масъуллар, воҳадаги турли ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, фаоллар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят раҳбари Улуғбек Мустафоев кириш сўз билан очиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда спорт, жумладан футболни ривожлантиришга бўлган эътибор кучаяётганлиги, олис ҳудудлардаги ёш чарм тўп усталарини саралаб олишда босқичма-босқич тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги ва юртимизда бу каби академияларнинг кўпайиши профессионал футбол клубларимизнинг ички ва халқаро миқёсдаги натижаларига ижобий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлади.

Маълумки, айни пайтда миллий терма жамоамиз сафида икки нафар жиззахлик футболчилар – Абдувоҳид Неъматов ҳамда Русланбек Жиянов ҳаракат қилишади. Бироқ улар бошқа вилоят клублари академияларида футбол сир-асрорларини ўрганиб, юқори даражага чиқишди. Воҳанинг асосий жамоасига етук кадрларни етказиб берувчи ушбу академиянинг қад ростлаши энди маҳаллий ёшлар учун катта футболга очилган муҳим эшик вазифасини ўтайди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикриёев ҳам сўзга чиқиб, мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини қайд этар экан, уларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантириш ҳар бир профессионал футбол клубининг муҳим вазифаларидан бири эканини айтиб ўтди. Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари футбол академиясида яратилган шароитлар билан атрофлича танишиб чиқди. Жумладан, ушбу мажмуада бир вақтнинг ўзида 6 та ёш тоифаси бўйича 120 нафар ёш чарм тўп усталари амалий ва назарий жиҳатдан керакли спорт кўникмаларини ўзлаштириши кўзда тутилган. Шунингдек, академия таркибида барча қулайликларга эга 3 та футбол майдони (1 та табиий, 2 та сунъий қопламали), йирик спорт зал, сузиш ҳавзаси, ётоқхона, ошхона ҳамда кутубхоналарнинг ҳам мавжудлиги киши кўзини қувонтиради. Умид қиламизки, ушбу академиядан профессионал футболга қадам қўяжак маҳаллий ёшларимиз мамлакат ҳамда жаҳон миқёсида катта ютуқларга эришиб, Ватанимиз байроғини доим юқорига кўтаришади.

Киритилди: 20:48, 14.06.2025.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.