Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Аҳмаджон Мусаев: «Кейинги босқич йўлланмаси учун барча жамоаларда имконият бор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевнинг фикрича, Янги Зеландияга қарши ўйинда омад ўзбекистонлик футболчилар тарафда бўлган.

23 июнь, якшанба куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади. Янги Зеландияга қарши «F» гуруҳи 1-тур учрашувида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги голлар Аббосбек Махсталиев, Игорь Сергеев ва Диёржон Туропов ҳисобига ёзилди.

«Аввало, бугунги яхши ўйини учун рақибимиз –Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун омад биз тарафда бўлди. Биз юзага келтирган вазиятларимиздан унумли фойдаландик ва рақиб дарвозасини уч бор аниқ нишонга олдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Янги Зеландияга қарши бутун учрашув давомида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ўйиннинг боришини назорат қилиб туришди. Учрашув тақдири амалда ҳал бўлиб улгурганидан сўнг, бош мураббий иккинчи бўлимда Владимир Козак, Жамшид Искандеров ва Диёржон Туропов каби футболчиларга кейинги муҳим ўйинлар арафасида бироз ҳордиқ чиқаришга имкон берди.

«Владимир Козакнинг ҳам, бошқа ўйинчиларнинг аҳволи ҳам ўйиндан кейин яхши. Владимир Козак, Жамшид Искандеров каби асосий футболчиларнинг иккинчи бўлимда алмаштирилишига сабаб, бизда уларнинг ўрнида ўйнай оладиган бошқа маҳоратли футболчилар ҳам бор, уларга ҳам имконият беришни мақсад қилганмиз. Бундан ташқари, олдинда Хорватия ва Уругвайга қарши осон бўлмаган ўйинлар бор. Бундай муҳим ўйинлар олдидан ҳам кучларни тўғри тақсимлашимиз керак», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги навбатдаги ўйинлар 26 июнь куни Хорватия, 29 июнь куни Уругвай ёшларига қарши ўтказади. Дастлабки ўйин Бурсада ўтса, иккинчиси Антальяда бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлардаги ягона ғалаба ҳам Мусаев шогирдларининг кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишлари учун етарли бўлиши мумкин.

«Янги Зеландияга қарши биринчи ўйинда уч очкони қўлга киритганимиз жуда ҳам яхши, лекин бу ҳали ҳеч нарсани ҳал қилгани йўқ. Гуруҳда нечанчи ўринни қўлга киритишимизни кейинги ўйинлар кўрсатади. Гуруҳ пешқадамлигига эса ҳозирги ҳолатда Янги Зеландия ҳам даъвогарлик қила олади», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:02, 23.06.2013.
Ўқилди: 5313 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.