"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Видад Касабланка"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Гуруҳ босқичидаги биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади. Биз бундан сабоқ оламиз ва иккинчи ўйин яхшироқ бўлади," - деди Гвардиола Channel 5 телеканалига.













