Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

"Бока Хуниорс"нинг икки ўйинчиси КЎЖЧда 4 тадан ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

"Бока Хуниорс" ҳимоячиси Николас Фигал ва ярим ҳимоячи Андер Эррера клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Бенфика"га (2:2) қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун жазоланди. Футболчилар 4 та учрашувга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Манбага кўра, Аргентина клуби аллақачон ФИФА билан боғланиб, чиқарилган қарор устидан апелляция беришни сўраган. Футболчилар иштирокидаги воқеалар турли вақтларда содир бўлган: 20-дақиқада жароҳати туфайли майдонни тарк этган испаниялик Эррера захира ўриндиғидалигида майдондан четлатилган - ўйиннинг 45-дақиқасида учрашув реферисини ҳақорат қилгани учун.

Фигал эса рақибига қарши хавфли ташланиш учун 88-дақиқала четлатилди. "Бока" футболчиларидан ташқари "Бенфика" форварди Андреа Белотти ҳам жазоланди. Италиялик футболчи беллашувнинг 72-дақиқасида қўполлик ишлатгани учун 2 та ўйинга четлатилди.

"Бока Хуниорс" кейинги турда 21 июнь куни Мюнхеннинг "Бавария" клубига қарши баҳс олиб борса, "Бенфика" 25 июнь куни "Окленд Сити"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:06, 19.06.2025.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик