Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Муҳаммадали Ўринбоев «Антверпен» клубида қайси позицияда ўйнайди?

Баҳо:
+2 | -

“Пахтакор” ҳамда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Бельгиянинг “Антверпен” клубида давом эттиришга яқин тургани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

«Футболчи билан 3-4 йиллик шартнома имзоланади. Ҳозирда Ўринбоев виза масаласи ҳал бўлишини кутмоқда.

Ўринбоев бир муддат Англиянинг “Брентфорд” клуби ёшлар жамоасида ярим йиллик амалиёт ўтаб келган, аммо бу сафар сўз профессионал шартнома ҳақида бормоқда. 20 ёшли Муҳаммад учун бу мавсум омадли кетмоқда — у “Пахтакор” сафида чемпионат ва Кубок доирасида 14 та ўйинда 5 гол ва 3 ассист қайд этган. Шунингдек, U-20 Осиё Кубогида жамоа сардори бўлиб 4 ўйинда 4 гол ва 1 ассист билан ажралган.

“Антверпен”га ҳужумкор ярим ҳимоячи керак. Ҳозир бу позицияда 37 ёшли тажрибали футболчи, тўпурар Тьяронн Черри ҳаракат қилмоқда, лекин у бу мавсум охирида жамоани тарк этади. Немис футболчиси Кристофер Скотт ҳам бор, аммо у кўп жароҳат олади ва асосий таркибда деярли ўйнамайди. Шунингдек, яқинда ўринбосарлар жамоасидан асосий таркибга ўтказилган бир неча ёшлар ҳам бор, лекин уларда етарлича тажриба йўқ. Шундай экан, барча имкониятлар Ўринбоевнинг ўзига боғлиқ. Менимча, Бельгия чемпионати унинг топ-5 лигалар клубларига йўл очувчи трамплинга айланиши мумкин», — деб ёзади Россиялик журналист Александр Троицкий ўзининг телеграм-каналида.

Эслатиб ўтамиз, “Антверпен” Бельгия чемпиони унвонини 5 марта қўлга киритган (1928/29, 1930/31, 1943/44, 1956/57, 2022/23 йилги мавсумлар).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:57, 19.06.2025.
Ўқилди: 3988 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.