"Марсель" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо "ПСЖ"дан товон пули ундириб олди. Париж апелляция суди футболчининг аввалги шартномалари шартларини қайта кўриб чиқиб, клубга 1,3 млн евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Рабио 2012 йилдан 2019 йилгача "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилда у раҳбарият билан зиддият туфайли машғулотлар ва ўйинлардан четлатилган. 2019 йилда футболчи клуб ҳаракатларининг ноқонунийлигини таъкидлаб, судга мурожаат қилган.
Суд ўйинчи билан тузилган шартномалар амалда муддатсиз меҳнат шартномалари хусусиятига эга бўлганлигини, бу эса тўлиқ олинмаган иш ҳақи, фойдаланилмаган таътиллар ва шартнома шартларини бузганлик учун компенсация тўлаш мажбуриятларини англатишини тан олди.













