Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Осиё Футбол Конфедерацияси ЎФАнинг AFC Elite Youth дастуридаги уч юлдузли мақомини муваффақиятли тарзда янгилаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

ОФК расмий саҳифасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу дастурда уч юлдузли аъзолик мақомини яна бир бор муваффақиятли равишда янгилагани маълум қилинди.

ЎФА томонидан тизимли асосда йўлга қўйилган ёшлар билан ишлаш дастурлари сўнгги йилларда самарали натижалар бермоқда. Жумладан, яқинда U-17 Осиё Кубогида эришилган чемпионлик ҳамда ўтган йили илк бор Олимпиада йўлланмасининг қўлга киритилиши бунга яққол мисол бўла олади, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ЎФА илк бор ушбу уч юлдузли мақомни 2023 йилда олган. Мазкур мақом 2025 йил 29–31 май кунлари Тошкентга ташриф буюрган AFC Youth Panel экспертлари томонидан ўтказилган кенг қамровли баҳолаш якунида яна бир бор тасдиқланди.

Баҳолаш натижаларида ЎФАнинг ёшлар футболи йўналишидаги ёндашуви – ғалаба руҳини шакллантириш билан бирга, футболчиларнинг техник, тактик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожланишига устуворлик берилиши алоҳида эътироф этилди. Таълим ва машғулот услублари замонавий ва изчил экани таъкидланди.

Барқарор тизимни шакллантириш мақсадида, ЎФА мамлакатнинг 14 ҳудудида академиялар ташкил этган. Ҳар бир академия ўзига хосликни сақлаган ҳолда ягона консепсия асосида фаолият юритади. Бу эса техник директор бошчилигидаги кучли мулоқот ва марказлашган мувофиқлаштириш орқали таъминланмоқда.

Шунингдек, ЎФА инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тошкент вилоятида барпо этилаётган ва яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган янги замонавий футбол академияси бунга яққол мисолдир. Лойиҳа ўзида тиббий марказ, физиотерапия маркази, замонавий меҳмонхона, халқаро стандартларга жавоб берувчи майдонлар, жумладан, ёшлар ўйинлари учун мўлжалланган стадионни ҳам қамраб олади.

Бундан ташқари, ЎФА барча ёшлар терма жамоалари ва академияларида тўп сураётган футболчиларнинг индивидуал ривожланиш маълумотлар базасини юритади. Бу эса мураббийлар ва мутахассисларга ёш иқтидорларни аниқлаш, уларнинг ўсишини кузатиш ҳамда баҳолашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Уч юлдузли мақомнинг янгиланиши билан бир қаторда, "Бунёдкор" ва "Насаф" футбол академияларига икки юлдузли, Андижон академиясига эса бир юлдузли мақом берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу борадаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб, шундай деди: "Болалар-ўсмирлар ҳамда ёшлар футболини ривожлантиришга қаратилган тизимли ёндашув – Ўзбекистонни Осиё футболидаги етакчи давлатлардан бирига айлантириш борасидаги асосий устувор йўналишимиздир."

ОФК экспертлари ЎФАнинг ёшлар билан ишлашдаги стратегиясини бошқа аъзо ассоциациялар учун намунавий модел сифатида эътироф этиб, мураббийлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш, шунингдек футболчилар, мураббийлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини тавсия этдилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 12:46, 24.06.2025.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.