"Айнтрахт" марказий ҳужумчиси Уго Экитике "Барселона" шорт-листидан жой олди.
Diario Sport нашрининг таъкидлашича, жорий ёзда "Барселона" Уго Экитикени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган, бироқ вингер харидига устунлик беришга қарор қилган. Манбага кўра, агар француз келаси йили ҳам Франкфуртда қолса, у "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланади.
Ҳужумчи 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 22 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













