Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

КЎЖЧ. «Челси» қўшимча бўлимларда 3 та гол уриб, «Бенфика»ни тор-мор этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг «Челси» жамоаси АҚШда ўтаётган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Лиссабоннинг «Бенфика» клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашув Шарлотт (Шимолий Каролина) шаҳридаги «Банк оф Америка» стадионида бўлиб ўтди ва «Челси»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

64-дақиқада «Челси» жамоаси Рис Жеймснинг жарима зарбасидан урилган голи билан ҳисобни очди. «Бенфика» 90+5-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди — Анхель Ди Мария пенальтини аниқ амалга оширди.

Қўшимча вақтда эса лондонликлар тўлиқ устунлик қилиб, учта гол урди. Бу голларга Кристофер Нкунку, Педру Нету ва Кирман Дьюсбери-Холл муаллифлик қилди.

Қайд этиш жоизки, «Бенфика» 92-дақиқадан бошлаб майдонда бир нафар кам футболчи билан ҳаракат қилди — Жанлука Престианни қизил карточка олди.

87-дақиқада учрашув об-ҳаво сабаб тўхтатилди.

1/4 финалда Энцо Мареска бошчилигидаги «Челси» Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасига қарши ўйнайди. Бунгача «Палмейрас» «Ботафого»ни 1:0 ҳисобида (қўшимча вақтда) мағлуб этган эди.

Гуруҳ босқичида «Бенфика» С гуруҳида иштирок этди ва 7 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. «Челси» эса D гуруҳида 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. 1/8 финал
Бенфика (Лиссабон, Португалия) — Челси (Лондон, Англия) — 1:4 (Асосий вақт — 1:1, қўшимча бўлимлар — 0:3)
Голлар: 0:1 – Рис Жеймс (64')
1:1 – Анхель Ди Мария (90+5', пенальти)
1:2 – Кристофер Нкунку (108')
1:3 – Педру Нету (115')
1:4 – Кирман Дьюсбери-Холл (117')
Қизил карточка: Жанлука Престианни («Бенфика») — 92'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:55, 29.06.2025.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик