Валенсия шаҳар иттифоқи раҳбари Алфонсо Рус «Манчестер Сити» раҳбарларидан бири Сулаймон ал-Фаҳимдан «Валенсия» клубини сотиш бўйича таклиф олганини билдирди.
«Ал-Фаҳим офисимизга келиб «Валенсия»ни сотиб олишга қизиқаётганини билдирди. Аммо у биринчи навбатда клубнинг молиявий шароити билан танишиб чиқмоқчи эканини билдирди», дейди Рус.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Валенсия» акциялари Россия маркетинг бозорига чиқарилиши таъкидлаб ўтилганди.