Кириш Регистрация

“Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Англиянинг икки топ клуби — “Арсенал” ҳамда “Челси” Каталониянинг “Барселона” жамоасида тўп сураётган 21 ёшли ярим ҳимоячи Марк Касадога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, Касадо ва “Барселона” ўртасида тузилган шартномада футболчининг товон пули 100 миллион евро этиб кўрсатилган. Шунга қарамай, “кўк-анорранглилар” ёзги трансфер ойнасида молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида футболчини арзонроқ нархда қўйиб юборишга тайёр.

Лондоннинг “Челси” клуби Касадони жамоани тарк этиши мумкин бўлган Рамео Лавиага муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. “Арсенал” эса ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун футболчининг хизматларига қизиқмоқда.

Марк Касадо “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 6 голли узатма ёздириб қўйган.

Ярим ҳимоячининг “Барселона” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:57, 12.07.2025.
Ўқилди: 3716 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик