Кириш Регистрация

Осиё ўйинлари (Футзал): Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Индонезияга мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида старт олган ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинларида ўз иштирокини бошлаган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси «В» гуруҳи 2-тур ўйинида Индонезия футзал терма жамоасига йирик - 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аваз Максумов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мусобақанинг илк турида Япония терма жамоаси футзалчи қизларига ҳам йирик ҳисобда имкониятни бой берган эдилар. Индонезия қарши кечган учрашувда ҳам, ўзбекистонлик футзалчи аёллар йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мусобақанинг 3-турида 30 июнь куни Хитой аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Таъкидлаш жоиз, эркаклар ўртасидаги футзал мусобақалари ҳам 26 июнь куни старт олди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 27 июнь куни 1-тур доирасида Афғонистон футзал терма жамоасига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди .

Ёпиқ иншоотлардаги IV Осиё ўйинлари. Футзал.
«В» гуруҳи. 2-тур. 26 июнь.
Ўзбекистон - Индонезия - 1:5
Ўзбекистон футзал терма жамоаси таркиби: Олия Акрамова, Рушания Сафина, Мавлуда Мунавварова, Саида Галимова, Екатерина Сальникова (асосий таркиб). Заҳира: Гулшаной Жалолова, Зиёда Туланбоева, Ирода Турдиалиева, Нодира Жумаева, Ўғилой Қўчқорова, Альбина Белалова, Ойгулхон Ёқубова, Марина Собирова, Елена Лагуткина

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:25, 28.06.2013.
Ўқилди: 5057 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.