Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мамардашвили: "Ливерпул"да дарвозабонларнинг бой мероси бор"

Баҳо:
+ | -

Грузия терма жамоаси дарвозабони Гиорги Мамардашвили "Ливерпул"даги мақсадлари ҳақида гапирди.

Инглиз клуби ўтган ёзда Мамардашвилининг трансферини амалга оширди. 24 ёшли дарвозабон ўтган мавсумни "Валенсия" сафида ўтказди ва шу йилнинг июль ойи бошида у расман "мерсисайдликлар" футболчисига айланди.

"Болалигимда интернетда дарвозабонлар билан кўплаб видеоларни кўрганман, "Ливерпул"нинг баъзи дарвозабонларини эслайман: Эржи Дудек, Пепе Рейна, ҳозир эса Алиссон Беккер дарвозада ўйнайди. "Ливерпул"нинг бой дарвозабон мероси бор ва мен ўз бобимни шу ерда ёзишга ҳаракат қилмоқчиман.

Алиссон ҳақида айтишим мумкинки, у ҳозир дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва у билан ишлаш ва ундан ўрганиш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман.

Албатта, асосий таркибдан жой учун кураш мен учун қийин бўлади. Лекин менга бундай қийинчиликлар ёқади. Мен бу ерда бор кучимни бериб, жамоага ёрдам бериш учун келдим" - деди Мамардашвили "Ливерпуль" матбуот хизматига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда Мамардашвили "Валенсия" билан Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол ўтказиб юборган.

Киритилди: 22:09, 14.07.2025.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [1833]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик