Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Марокашлик иқтидорнинг "Реал"га трансфери сўнгги босқичда барбод бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Реал" "Аякс"нинг 16 ёшли марокашлик иқтидори Абделла Оуазанни ўз сафига қўшиб олишга яқин эди, бироқ кутилмаганда келишув барбод бўлиш хавфи остида қолди. Diario AS хабарига кўра, мадридликлар тиббий кўрикдан ўтиб, барча ҳужжатлар тайёр бўлганига қарамай, трансферни сўнгги босқичда тўхтатган.

Оуазан душанба куни Испания пойтахтига етиб келди ва "Реал" билан уч йиллик шартнома имзолаши, шундан сўнг Альваро Арбелоа қўл остида "Кастилья"га ўтиши керак эди. Аммо ҳозирча мадридликлар унга расмий шартнома имзолашни таклиф қилгани йўқ.

Манбага кўра, тиббий кўрик пайтида баъзи муаммолар юзага келган бўлиши мумкин, шунинг учун клуб якуний қарорни кейинга қолдирган. Агар шартнома имзоланмаса, ўйинчининг вакиллари муқобил вариантларни излай бошлайди. Унга "Барселона" ва "ПСЖ" қизиқиш билдираётган эди.

Ярим ҳимоячи Африка U-17 кубогида Марокаш ёшлар терма жамоасининг етакчиларидан бири бўлган, шундан сўнг у "Реал"нинг қизиқишини уйғотган. Уазан "Аякс" академиясининг энг истиқболли тарбияланувчиларидан бири ҳисобланади, у билан шартнома аллақачон тугаган.

Киритилди: 14:00, 18.07.2025.
Ўқилди: 5673 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.