Миланнинг "Интер" клуби бошқаруви раиси Жузеппе Маротта турк клубларининг жамоа ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғлига бўлган эҳтимолий қизиқишига изоҳ берди.
"Баъзи тасдиқланмаган миш-мишлар ва сўровлар бизга етиб бормаётганини ва бу ОАВнинг уйдирмалари эканлигини таъкидлаймиз. Ҳозирги вақтда бундай мурожаатлар келиб тушмаган, тегишли равишда на кўриб чиқилган, на жавоб берилган. Ҳоқон 23-санада машғулотларга қўшилишини кутмоқдамиз. Раҳбарият вазиятни ўйинчи билан муҳокама қиладими? Ҳа, улар у билан доимо мулоқотда бўлишади. Бошқа футболчилар сингари у ҳам ҳеч қачон "Интер"ни тарк этиш истагини билдирмаган", - деди Маротта.













