"Фенербахче" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоаси мураббийи сифатида жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилаётганини тан олди.
"Жаҳон чемпионатига - хоҳ ватаним терма жамоаси билан бўлсин, хоҳ бошқа давлат билан - боришга жуда катта хоҳиш бор. Лекин барибир бу терма жамоа Португалия бўлади деб умид қиламан. Мен федерацияни мажбурламоқчи эмасман - ҳаммаси табиий бўлиши керак. Ишончим комилки, бир кун келиб бу содир бўлади," - деди Моуриньо Португалиянинг Canal 11 телеканали эфирида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 13 июндан 21 июлга қадар бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатда бўлиб ўтади. Турнирга Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади.













