"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Ливерпуль" вингери Луис Диасни сотиб олишни хоҳлаганини тан олди.
"Ҳақиқатдан ҳам, мен Луис Диас трансферни истаган эдим, у жуда кўп қиррали ўйинчи, лекин унинг ҳолати ва "Ливерпуль"нинг қатъийлиги туфайли бу қийин жараён эди. Шунга қарамай, мен Диасдан миннатдорман чунки у бизга ўтишни жуда истаган эди", - деди "кўк-анорранглилар" президенти.













